Samaradorlik omili

     Тошкент давлат аграр университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий суғориш технологияларини кенг татбиқ этиш, экин майдонларини томчилаб суғориш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлибўтди.
     Давра суҳбатида ўтган йиллар давомида мамлакатимиз бўйича 18,5 минг гектар майдонга томчилаб, 18,4 минг гектар ерга эгилувчан қувурлар ёрдамида, 16,3 минг гектар майдонда эгатларга плёнка тўшаб суғориш усуллари жорий этилиб, улардан самарали фойдаланиб келинаётгани қайдэтилди. Шунингдек, замонавий тежамкор технологияларни тайёрлаётган олим ва тадқиқотчиларнинг ишларини амалиётга кенг жорий этиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, аграр соҳада етук малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳам бир қатор долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Манба: «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.