Самарқандда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Конституция – бахтимиз пойдевори» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Вилоят халқ таълими ва адлия бошқармалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган танловда қуйи босқичларда сараланган олтмишдан ортиқ йигит-қиз ўзаро баҳслашди.
Fолиблар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Манба uza.uz