Samarqanddagi xalqaro konferensiya

     Самарқандда «Мамлакатни демократлаштириш ва модернизация қилиш жараёнларида нодавлат электрон ОАВ ролини ошириш: Ўзбекистон тажрибаси» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. 
     Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган медиа кунлари доирасидаги тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси, ЮНЕСКО ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. 
     Анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари ва ваколатхоналари вакиллари, Германия, Франция, Литва, Болгария, Чехия, Россиядан келган экспертлар, пойтахт ва ҳудудий телерадиостанциялар раҳбарлари, журналистлар иштирок этди. 
     Тадбир доирасида «Журналистларнинг янги авлоди шаклланишида замонавий трендлар ва ёшлар аудиториясини кенгайтириш истиқболлари: кўзгуда – мультимедиа журналистикаси» мавзуида «Навқирон журналистлар» медиа-кемпи ҳам ўтказилди. 
 
Манба uza.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.