Sanoat yarmarkasi

     Бухорода ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари билан бирга Самарқанд, Хоразм, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳридан йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳам ўз маҳсулотини намойиш этди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда иқтисодиётни янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, йирик корхоналар билан кичик бизнес субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Кўргазмада 265 субъектнинг тўқимачилик ва тикувчилик, озиқ-овқат, мебель, чарм-мўйна, матбаа маҳсулотлари, қурилиш материаллари намуналари таклиф этилди.
     Ишбилармонлик руҳида ўтган мазкур кўргазмада 52 миллиард сўмликдан зиёд ҳамда 9 миллион доллар қийматидаги шартномалар имзоланган.
 
Манба: «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.