Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан мамлакатимизда асаларичиликни ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан асал экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Унда жумладан, асаларичиликни янада ривожлантириш, аҳолига сифатли ва арзон асал маҳсулоти етказишни кўпайтириш борасида амалий таклифлар берилди. Юртимизда бугун 11 минг 940 дан ортиқ асаларичилик субъекти рўйхатга олинган бўлиб, асалари оилалари сонини 567 минг 100 тадан, асал ишлаб чиқариш ҳажмини 12 минг 930 тоннадан оширишга эришилди.
Мамлакатимиз иқлими мазкур соҳани ривожлантириш учун қулай, қолаверса сўнгги йилларда соҳани ривожлантириш учун зарур имтиёзлар берилгани асаларичилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва фермерлар сони тобора ортишига омил бўлмоқда.