Давлат солиқ қўмитаси томонидан кичик бизнес субъектларига солиқ солишга доир долзарб масалалар, my.soliq.uz портали орқали кўрсатилаётган интерактив хизматларни янада такомиллаштиришга бағишланган семинар ўтказилди.
Тадбирда ушбу хизматдан фойдаланиш бўйича батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, кўп тармоқли корхоналарда ягона солиқ тўловини ҳисоблаш, мазкур жараёнда имтиёз ва преференцияларни қўллаш тартиби, қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни амалиётга татбиқ қилиш мезонлари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш чоғида имтиёзларни қўллаш билан боғлиқ масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди.
Манба xs.uz