Денов туманидаги «Фарғона» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Водий маҳалласи мустақиллик йилларида кундан-кун чирой очиб, замонавий қиёфа касб этмоқда.
Уч ярим мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган маҳаллада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, спортнинг оммавийлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада маҳалла тадбиркорларининг ҳам ташаббуси таҳсинга лойиқ. «Барака-Истиқлол» МЧЖ томонидан замонавий соғломлаштириш марказининг қуриб фойдаланишга топширилгани фикримиз исботидир. Марказ билан бирга, футбол майдончаси ҳам барпо этилгани спортсевар ёшларга муносиб туҳфа бўлди.
Манба uza.uz