«TASHABBUS» Ko‘rik-tanlovi

     Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ташаббус» кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтди. Танловнинг шаҳар босқичида 70 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд иштирок этди. Тадбиркорлик ва ҳунармандлик Самарқанд шаҳри иқтисодиётининг асосий йўналишларидан биридир. Сўнгги йилларда шаҳарда мазкур тармоқлар изчил ривожланмоқда, танловда шунингдек тажрибали тадбиркор ва уста ҳунармандлар ўз маҳсулот ва хизматлари тақдимотини ҳам ўтказишди. «Samarkand Euro Asia textile» МЧЖ раҳбари Камол Абдуллаев «Йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналишида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон халқ устаси, кулол Холмаҳмат Исматиллаев «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» сифатида эътироф этилди. – Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, Танлов иштирокчилари бир қатор қўшимча номинациялар бўйича рағбатлантирилди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.