Toshkent viloyat kengashining plenumi

     Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг 2016 йил фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги устувор вазифалари муҳокамасига бағишланган пленуми бўлиб ўтди. 
     Пленумда Президентимизнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда партия ташкилотлари ва унинг депутатлик корпуси олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
     Партия вилоят кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мингдан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Ҳар бир тадбирни уюштиришда аёллар ва ёшларни фаол жалб қилиш, унинг ҳаққоний ва юқори савияда ўтишига алоҳида эътибор қаратилгани айтиб ўтилди. 
     Пленум кун тартибида ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ташкил этишни янада такомиллаштириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари муҳокамасига ечимини кутаётган долзарб масалаларни олиб чиқиш борасида фикр алмашилди.
 
Манба uza.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.