Пойтахтимизда «Юксак ҳуқуқий маданият – келажак пойдевори» мавзуида семинар бўлиб ўтди. Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан ташкил этилган тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талаба-ёшлари иштирок этди.
Тадбирда ёшлар ҳуқуқларига оид қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари моҳияти ҳақида ҳам маълумот берилди. Жумладан, 2016 йил 15 сентябрда кучга кирган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида ҳозирги замон талабларини ҳисобга олган ҳолда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари мустаҳкамлаб қўйилди.
Қонун ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустаҳкамлашга, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Манба uza.uz