Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори асосида республикада 4 та академик лицей тугатилади, 54 таси эса касб-ҳунар коллежига айлантирилади. Энди айнан қайси лицейлар тугатилаётгани ҳақида. Булар: ўқувчилари сони 547 нафар бўлган Андижон тиббиёт институти қошидаги 2-сонли Академик лицей; ўқувчилари сони 173 нафар бўлган Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институт қошидаги 2-сонли Академик лицей; ўқувчилари сони 300 нафар бўлган Самарқанд қишлоқ хўжалик институти қошидаги 2-сонли Академик лицей ва ўқувчилар сони 307 нафар бўлган Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти қошидаги Академик лицей. Қарорга кўра, ушбу академик лицейларнинг 1-босқичларига ўқувчиларни қабул қилиш 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб тўхтатилади.
Яъни юқорида номлари келтириб ўтилган ўқув даргоҳларига 9-синф битирувчилари ўқишга қабул қилинмайди. Қолган ўқувчилар ўз ўқишларини охиригача давом эттиришади.
Манба: «kun.uz»