«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан вакилларимизнинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилган нуфузли мусобақадаги иштироки юзасидан халқимизнинг фикрини ўрганиш мақсадида экспресс-сўров ўтказилди.
Унда таъкидланишича, респондентларнинг 99,8 фоизи спорт мамлакатимизда янги босқичга, юксак поғонага кўтарилганини, Ўзбекистон атлетларининг Олимпиададаги муваффақияти эса мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар самараси, деб билишини таъкидлаган. Сўровда иштирок этганларнинг мутлақ кўпчилиги тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжуманидаги улкан ютуқлар, аввало, Президентимиз томонидан амалга оширилаётган оқилона сиёсат натижаси эканлигини эътироф этишган. Спортни ривожлантириш ва оммалаштиришга, профессионал спортчилар, мураббий ҳамда ҳакамларни тайёрлашнинг самарали тизимини яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлар халқимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.
Манба xs.uz