Мамлакатимиз 2017 йилнинг 1 январидан иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтади. Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаш негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлашини жорий қилади. Давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида, солиқ, статистика ва молиявий ҳисобот шаклларида Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат тоифалаш стандартидан фойдаланиши мажбурий.