2016 йилнинг биринчи чорагида мамлакатимиз бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсиши 7,5 фоизни ташкил этди.
Жорий «Cоғлом она ва бола» йили дастурининг энг муҳим вазифалари ва устувор йўналишлари ижроси изчил амалга оширилаётганлиги боис, жаҳон иқтисодиётида ҳали-ҳануз давом этаётган молиявий инқирозга қарамай, республикамизда иқтисодий барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, макроиқтисодий мутаносибликка эришилмоқда.