Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Сергели туманининг ишлаб чиқариш салоҳияти, олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, инвестиция имкониятлари, ҳудудда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, янги иш ўринлари яратиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш масалалари хусусида сўз юритилди.
Сергели тумани ҳокими Ф.Мақсудхўжаев ва бошқалар мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, жамиятда ижтимоий барқарорлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш масалаларига устувор аҳамият қаратилганини ва ушбу хайрли ишлар ўз самарасини бераётганини таъкидлади.
Манба uza.uz