Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда «Ўзинвестлойиҳа» республика инжиниринг компанияси ҳамкорлигида ҳудудларда илмий-лойиҳа ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилди.
Айни пайтда янги ташкил этилган илмий-лойиҳа ишлаб чиқариш марказларида хорижий бозорлар конъюнктурасини чуқур ўрганиш, талаб ва таклифни таҳлил қилиш натижасида маҳаллий мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти учун янги имкониятларни аниқлаш, хорижий бозорларни ўзлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Манба uza.uz