АҚШ ва Жанубий Кореялик астрофизиклар қўшалоқ юлдуз атрофидан экзосайёра топишди. Олимлар янги сайёрада ҳаёт кечириш мумкинлигини инкор этишмаяпти.
Kepler-1647b деб номланган ушбу осмон жисмининг қўшалоқ юлдуз атрофида айланиш даври 1107 суткани ташкил этади. Унинг катталиги Юпитер сайёрасига тенг ва унда сув бўлиши мумкин. Kepler-1647b тизими Ердан 3,7 минг ёруғлик йилига тенг масофада жойлашган, ёши 4,4 миллиард йилга тенг.