Самарқанддаги «Ёшлар маркази» бугун ёшларнинг севимли масканига айланган. Айни пайтда бу ерда туризм, гид-таржимонлик, хорижий тиллар, тадбиркорлик, компьютер саводхонлиги каби йигирмага яқин тўгарак фаолият кўрсатмоқда.
Қолаверса, бу ерда ёшларга тадбиркорликни бошлаш учун зарур бўлган бизнес-режа тузиш, банкдан кредит олиш бўйича маълумотлар берилмоқда.
Манба zarnews.uz