Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, 6-сонли оилавий поликлиника, Оқдарё тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда юқумли касалликлар шифохонасининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.
Манбада келтирилишича, мазкур тадбирларда иштирок этган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Эгамбердиев, вилоят врачлар ассоциацияси раиси Н.Хўжаев ва бошқалар юртимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ислоҳотларнинг аҳамияти, тиббиёт муассасаларининг замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозланиши, касалликларни тўғри аниқлаш, самарали даволашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Манба zarnews.uz