«Navoiyazot» AJning 60 yilligiga!

(O´zbek) «Navoiyazot» — Ўзбекистон кимё саноатининг пешқадами

2/2024

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан маълумки, саноат соҳаси мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади. Зеро, саноатнинг ривожланиши давлат иқтисодини мустаҳ­камлайди, қишлоқ хўжалиги соҳаси, озиқ-овқат, енгил саноат ва бошқа тармоқлар ривожланишига туртки беради, аҳолини иш билан таъминлайди, оилалар даромадларини оширади. Шунингдек, саноат соҳаси ҳудудлар қиёфасини ўзгартиради, қишлоқ хўжалиги, меҳнат, молия ва бошқа ресурсларни ишлаб чиқаришдан тортиб мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини оширади.
     Шу боис ҳам мамлакатимизда саноатни ривожлантиришга, ушбу соҳага инвестицияларни жалб этиб, янгидан янги замонавий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Навоий вилоятида жойлашган энг йирик саноат корхонаси – «Navoiyazot» АЖ раҳбари Фаррух Ҳамзаевич САМАДОВ билан суҳбатимиз корхонанинг ривожланиши, бугунги кундаги фаолияти ҳамда иқтисодиётимизда тутган ўрни ҳақида кечди.
 
     – Кимё саноати Ўзбекистон иқтисодиёти­­нинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. «Navoiyazot» АЖ эса Ўзбекистон кимё саноати соҳа­сидаги энг йирик корхонадир. Маълумки, «Navoiyazot» АЖ (собиқ Навоий кимё комбинати) 1964 йилда ишга туширилган ва бу йил корхона ташкил этилганига 60 йил тўлди.
Фаррух Ҳамзаевич, ушбу сана сизга ва бутун корхона жамоасига муборак бўлсин. Суҳбатимиз аввалида ушбу ўтган давр мобайнида «Navoiyazot» АЖнинг ривожланиш босқичлари, тажрибалари ва юртимиз кимё саноатидаги улуши ҳақида суҳбат­лашсак.
     – Дарҳақиқат, «Navoiyazot» мамлакатимиз кимё соҳасидаги кўзга кўринган энг йирик корхоналардан биридир. Заводимизнинг ривожланиш босқичини учга бўлиш мумкин. Биринчиси, заводнинг тамал тоши қў­йилган 1960 йилдан 91-йилгача бўл­ган даврни ўз ичига олади. Бу даврда асосан қишлоқ хўжалиги ва мудофаа соҳасига оид маҳ­сулотлар иш­лаб чиқарилган бўлиб, жуда кўп­лаб цехлар, ишлаб чиқариш мажмуалари ишга туширилган. Биринчи ўринда 1960-65 йилларда азотли ўғитлар заводи ишга туширилган бўлса, 1965-71 йилларда иккинчи нав­бат минерал ўғит­лар ишлаб чиқа­риш маж­муалари ишга туширилган.
     1970-80 йилларга келиб, корхонада туб ўзгаришлар – асосан тоғ-кон саноати учун зарур бўлган кимёвий реагентлар, органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш амалга оширилди.
     Шу билан бирга, бу даврда халқ истеъмол молларини ишлаб чиқа­риш кенгайди. Ўзбекистонда азалдан гилам тўқиш, гиламчилик ҳунари ривожланиб, айниқса Хоразм, Бухоро гиламлари машҳур саналган. Айнан шу йиллари – гилам ишлаб чиқа­риш саноати учун асосий хомашё – сунъий тола ва нитрон ишлаб чиқа­риш мажмуалари йўлга қўйилди.
     1991 йилдан кейинги даврда бироз турғунлик даври бўлди. Чунки аввал ҳамма кимё заводлари битта кооперацияда ишлагани боис узилиш бўлди. Бу ерда хом­ашё чиққан бўлса, бошқа давлатлардан бутловчи қисм­лар, ускуналар келтирилган. Бизнинг хомашё маҳсу­лотларимизнинг савдоси Ўзбекистондан ташқари Туркманистон, Қозоғистон каби қўшни мамлакатларда ҳам йўлга қўйилган. 1991 йилда алоқалар узилганидан кейин мудофаа саноати маҳсу­лотлари ўрнига ходимларимиз томонидан 30 га яқин халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида кўпгина импорт маҳсулотлари келиши қисқаргани боис уларни ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шампундан токи тиш пастасигача бўлган кўплаб маҳсулотлар чиқарила бошланди. Кейинчалик ҳам халқ истеъмоли маҳсулотларини ишлаб чиқариш динамикаси ошириб борилди. 2000 йилгача яна қўшимча газ ҳолатидаги (кислород, аргон, карбонат ангидрид) маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
     2000-йиллар давомида биринчи энг катта инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Франция ва Италия компаниялари билан бирга биринчи каустик сода, хлор ва хлор маҳсулотлари ишлаб чиқарила бошланди. Ушбу мажмуа биринчи навбатда, мамлакатимизда дезинфекция ва оқава сувлардаги микробларни ўлдириш, эпидемия тарқалишининг олдини олиш мақсадида ишга туширилган. Бу завод Ўрта Осиёдаги ягона мажмуа бўл­гани ҳолда минтақадаги 5 та давлатнинг хлорли маҳсу­лотларга бўлган талабини қондира бошлади. Бу турдаги маҳсулотлар хавфли саналгани боис, узоқ ҳудуд­га экспорт қилиш ёки узоқдан олиб келиш қиммат ва қийин ҳисобланади. Шу сабабли ҳам қўшни давлатларимизнинг ҳаммаси эпидемиянинг олдини олиш мақсадида мазкур турдаги маҳсулотларни Ўзбекистондан олишган.
     2016 йилдан кейинги давр мажмуа фаолиятида энг катта ривожланиш даври бўлди, десам муболаға бўлмайди. Чунки бу даврда жуда йирик 3 та лойиҳани амалга ошириш бошланди.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2264 сонли «Ўзбекистон Республикасида 2015 йилги инвестицион лойиҳалар тўғрисида»ги, 2014 йил 16 декабрдаги 2272 сонли «Navoiyazot» АЖ базасида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чи­қариш комплексларини қуриш инвестицион лойиҳа­ларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғри­сида»ги қарорлари ва 2015 йил 4 март­даги ПФ-4707 сонли «2015-2019 йилларда структурали янгилаш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғриси­да»ги фармонига мувофиқ «Navoiyazot» АЖда қуйидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда:
     ● «Navoiyazot» АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришларини йўлга қўйиш;
     ● «Navoiyazot» АЖ базасида поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплексларини қуриш;
     ● «Navoiyazot» АЖда азот кислотаси ишлаб чиқа­ришини ташкил этиш.
     Масалан, аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ло­йиҳаси ижроси бўйича «MITSUBISHI» компанияси (Япония), поливинилхлорид (ПВХ) ва каустик сода ишлаб чиқариш бўйича янги мажмуани барпо этиш юзасидан «САМС Engineering» – компа­нияси (Хитой) билан му­ваффақиятли ҳам­корлик амалга оширилди ва бу ҳам­корлик бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Азот кислотаси ишлаб чи­қаришни ташкил этиш борасида эса «CASALE SA» (Швейцария) компания­си «Navoiyazot»нинг ишончли шерик-инвесторига ай­ланган.
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.