(O´zbek) Амалий чора-тадбирлар корхонанинг ишлаб чиқариш самарадорлигини янада оширади

2/2024

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Бугунги кунда «Navoiyazot» акциядорлик жа­мияти жадал ривожланаётган кўп тармоқли саноат маж­муаси сифатида хал­қаро ҳамкор мақомига эга бўлиб, минерал ўғитлар, кимёвий реагентлар ва бошқа кичик ҳажмдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш дастурини амалга оширмоқда.
     «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг асосий сегментларидан бири, Ўзбекистонда барча кимё маҳ­сулотлари ҳажмининг 30 фоиздан ортиғини ишлаб чиқарадиган «Navoiyazot» акциядорлик жамияти деярли барча саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, ёқилғи-энергетика комплекси эҳтиёжларини қоплайди.
     Корхонанинг асосий мақсадла­ридан бири маҳсулот сифатининг юқори стандартлари ва истеъмолчилар талабларига мувофиқлигини таъ­минлашдир. Шунинг учун биз рес­публикада биринчилардан бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришда технологик регламентларга риоя этилишини кафолатлайдиган халқаро сифат менежменти тизимини жорий қил­дик. Корхона мутахассисларининг ишлаб чиқаришни жаҳон стандарт­лари даражасида бошқариш қоби­лияти республика ва халқаро миқ­ёсдаги обрў-эътибори ва ишчанлигини оширади.
     Бугунги кунда «Navoiyazot» акциядорлик жамияти бўлинмаларида тугалланган ишлаб чиқариш цикли амалга оширилмоқда. Бу ерда янги технологиялар ўзлаштирилмоқда, ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимлари жорий этилмоқда, мавжуд комплекслар модернизация қилинмоқда, янги иш­лаб чиқариш қувватлари барпо этил­моқда.
     «Navoiyazot» AЖ 2023 йилда 80 дан ортиқ турдаги, жами 5,22 ­трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чи­қарди (асосий турдаги маҳсулотлар: аммиакли селитра 745 минг тонна, карбамид 492 минг тонна, поливинилхлорид 47 минг тонна, натрий 50 минг тонна, нитрат кислотаси 609 минг тонна, аммиак 682 минг тонна, каус­тик сода 53,5 минг тонна, аммоний сульфат 18 минг тонна, метанол 18 минг тонна).
     «Navoiyazot» акциядорлик жамияти томонидан 2024 йилда 6,36 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқа­риш режалаштирилган (аммиак селитраси 784,5 минг тонна, карбамид 574,5 минг тонна, поливинилхлорид 60 минг тонна, натрий цианид 54 минг тонна, 646,5 минг тонна, аммиак 768,3 минг тонна, каустик сода 53,5 минг тонна, аммо­ний сулфат 20 минг тонна, метанол 34 минг тонна).
     Бугунги кунда акциядорлик жамиятимиз «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибида ва қолавер­са, Ўзбекистон Республикасидаги етакчи саноат корхонаси сифатида инновацион технологияларни жорий этиш, фаолият турларини диверсификация қилиш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чи­қаришни ўзлаштириш, янги қувват яратиш ҳисобига капиталлаштириш ва даромад келтиришни ўстириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.
     Акциядорлик жамиятимизда бугунги кунда 25 дан зиёд асосий ва 20 дан зиёд ёрдамчи цехлар фаолият юритади. Уларнинг ишини ўзаро му­вофиқлаштириш, ўз вақтида жорий ва капитал таъмир ишларини амалга оширишни ташкиллашти­риш жуда муҳим ҳисобланади. Таъмир ишлари билан бир қаторда корхонанинг инновацион фаолиятини охирги фан ва техника ютуқлари асосида ташкил этиш, республикамизнинг етакчи олимлари билан ҳам­корликда ишлаш ва янги ишланмаларни жорий қилишда ишлаб турган цехларни модернизация қилиш ҳам долзарб вазифалардандир. Ўз вақ­тида амалга оширилмаган таъмир ишлари эса ўз навбатида, катта иқтисодий ва моддий талофатларга олиб келиши мумкинлигини тарих саҳифаларимиздан биламиз.
     Ишлаб турган цехлар иш фаолиятининг узлуксиз ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида бугунги кунда аммиак ва карбамид ишлаб чи­қариш мажмуасида кўпгина навбатдан ташқари тўхташларга сабабчи бўлган табиий газ таркибидаги механик аралашмаларни тозалаш бўйича Россиянинг Промволокно фирмаси билан ҳамкорликда табиий газ фильтрлари модернизацияси амалга оширилди. Бунинг эвазига мажмуада йилига камида 10 марта навбатдан ташқари тўхталишлар камайтирилишига эришилди. Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, ҳар бир тўхталишда мажмуада қарийб 6 млн. доллар товар маҳсулоти ишлаб чиқа­рилмай қолади.
     «Navoiyazot» АЖда синтез газни аммиак ишлаб чиқариш­нинг 3 нав­батида қайта ишлаб, ундан аммиак ишлаб чиқаришга эришилди. Бунинг эвазига синтез газдан 15 тонна амми­ак олиниб, 15 минг м3 ёки соатига 22,5 млн. сўмлик табиий газ иқтисод қилинмоқда. Соатига тахминан 30 тонна ёки 89,7 млн. сўмлик қўшимча аммиакли селитра ишлаб чиқаришга эришилди.
 
 
 
Алишер МИРЗАЕВ, бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, локализация, саноатда кооперацион алоқаларни кенгайтириш ва ахборот технологиялар бўйича биринчи ўринбосари
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.