ИТ-технологии, интернет уже давно и прочно вошли в нашу жизнь. Сейчас наступает время, когда телекоммуникационный рынок выходит на новый уровень развития: у операторов закончился или же близок к завершению количественный рост клиентов, и теперь речь идет о качественных изменениях, в частности, модернизации уже имеющегося оборудования, расширении услуг и сервиса. Телекоммуникационная […]
Журналимизнинг №2-сони АКТ соҳасига бағишланган бўлиб, унинг саҳифаларидан туркум мақолалар ўрин олган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган «АКТ ривожланиши миллий тараққиётнинг муҳим омили» номли мақолада мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида ахборот-коммуникация технологияларининг аҳамияти хусусида сўз боради.
Шунингдек, мақолада Президентимизнинг соҳага оид фармон ва қарорлари моҳияти, уларнинг жойлардаги ижросига ҳам кенг ўрин берилган. Хусусан «Электрон ҳукумат» тизими, давлат ва хўжаликни бошқаришда тизимнинг афзалликлари хусусида тўхталинган. “АКТ – жадал суръатларда ривожланаётган соҳа» деб номланувчи навбатдаги мақола ҳам бош мақоланинг мантиқий давоми бўлиб, телекоммуникациялар инфратузилмаси, интернетдан фойдаланувчилар сони тобора ошаётгани, […]
ТАТУ ректори Ҳ.Муҳитдиновнинг «ТАТУ: МИЛЛИЙ АКТ истиқболлари» мақоласида университетда талабаларга яратилган икониятлар, ҳамкорлик алоқаларига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, мақола орқали университетда янги ўқув йўналишлари очилгани, қолаверса университетда ўтказилаётган кўргазмалар, талабалар томонидан ахборот-коммуникация тизимларида яратилаётган янгиликлар билан ҳам яқиндан танишасиз. «ЗiyoNET» ресурс маркази бошлиғи Т.Мирзақуловнинг «Зiyo NET ёшлар учун ахборот ресурс» деб […]