Янги ғоя ва лойиҳалар Наманган шаҳрида Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, илмий-ишлаб чиқариш, тажриба-конструкторлик муассасалари вакиллари, шунингдек, талабалар қайта тикланувчи энергия манбалари, маҳаллий хомашёдан янги маҳсулотлар тайёрлаш, тежамкор технологияларни жорий этиш, мева-сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш,ҳосилдор экин навларини яратиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоялаш каби қатор йўналишларда янги ишланма, таклиф қилинган ғоя ҳамда лойиҳалари билан қатнашди.
Анжуманнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори илм-фан ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидладилар. «Халқ сўзи ва Народное слова газеталари сайти»