Мамлакатимиз ҳудудларининг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири – бу, уларнинг рақобатбардошлик омилларидан оқилона фойдаланишдан иборат. Ҳозирги вақтда дунё олимлари ва мутахассислари минтақалар рақобатбардошлигини оширишнинг асосий механизми сифатида минтақавий кластерларни шакллантиришнинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқишга катта эътибор беришмоқда. Бироқ, бу борада ягона қараш ва фикрлар мавжуд эмаслигини ҳам таъкидлаш лозим. […]
2014 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқида ЮНВТО бош котиби Талеб Рифаи шундай деганди: «…Биз Ўзбекистонда амалга оширилган буюк ўзгаришлар гувоҳи бўлдик. Туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётган Президент Ислом Каримовнинг оқилона ва узоқни кўзлаган сиёсати туфайли Ўзбекистон туризмни ривожлантиришнинг асосий марказларидан бири бўлишига ишонамиз». […]
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг таъсирчанлигини ошириш масаласини унинг ставкаларидан айро ҳолда тасаввур этиш мумкин эмас. Чунки, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, бу солиқнинг таъсирчанлигини унинг ставкаси белгилаб беради. Шу муносабат билан қайд этиш лозимки, ушбу солиқнинг ставкаси даражасига, асосан, қуйидаги икки омил ўз таъсирини кўрсатади: ер усти ва ер ости сув ресурслари манбалари; ушбу солиқни тўловчи тоифалар.
Ўзбекистонда макроиқтисодий ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминлаш учун ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилишга йўналтирилган давлат дастурлари қабул қилинганлиги, «Навоий», «Ангрен», «Жиззах» эркин иқтисодий-индустриал ҳудудлар ташкил этилганлиги муҳим аҳамият касб этди.
Оила – мустаҳкам қўрғон. Халқимизнинг азалий урф-одатлари ва анъаналарида оилани муқаддас санаш, уни мустаҳкам қўрғон сифатида асраб-авайлаш ва фарзандлар тарбиясига бағри кенглик билан қараш чуқур илдиз отган. Бу маънавий илдизларда «Она ва бола соғлом – оила бахтли, оила бахтли – жамият мустаҳкам», деган ҳаётбахш ақидалар мужассам. Бежизга эмас, ҳукуматимиз томонидан мустақиллик йилларида ушбу таомилга жиддий эътибор берилиб, ҳар йили ижтимоий–иқтисодий соҳаларни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари комплекси тайёрланиб, уларни амалга ошириш учун салмоқли миқдордаги бюджет маблағлари жалб этилмоқда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида хусусий мулкчиликнинг турли шакллари ривожланиб, ишбилармон ва тадбиркорлар учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда.
Корхоналар ва ташкилотлар стендларида ҳозирги вақтда импорт қилинаётган ёки анъанавий тарзда республикамизда ишлаб чиқарилаётган товарлар ҳамда маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилаётган ёки уларни ишлаб чиқаришни маҳаллий хомашё ресурсларидан фойдаланиш, технологияни модернизация қилиш ва кооперация алоқаларини ривожлантириш асосида ўзлаштириш нуқтаи назаридан истиқболли бўлган маҳсулотлар кўргазмага қўйилди. Намойиш этилган маҳсулот ассортименти сезиларли даражада […]
Мустақиллик давридан бошлаб, юртимизнинг иқтисодиёт тармоқларида самарали йўналишларни, лойиҳаларни амалга ошириш учун юксак савиядаги анжуман ва тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ҳеч биримизга сир эмаски, ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида озиқ-овқат таъминоти ўта долзарб масалалардан бирига айланган.
Истиқлол халқимизга чексиз имкониятларни туҳфа этаётганини ҳар бир соҳадаги ўсиш ҳамда ривожланиш жараёнларида кўриб турибмиз. Мустақиллик йилларида халқимиз ҳаётида асрларга татигулик ўзгаришлар, янгиланишлар юз берди. Айниқса, жойларда давлат ва ҳудудий дастурлар асосида бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларни тизимли ислоҳ қилиш масалаларига жиддий аҳамият қаратиляпти. Энг муҳими, барча соҳалар қатори озиқ-овқат саноатида […]