Жорий йилда Китоб туманидаги «Китоб ип йигирув» акциядорлик жамиятида 2700 тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга янги цех ишга туширилди.
«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган корхоналар экологик соф маҳсулотлар ишлаб чиқаришга интилмоқда.
Япониянинг Кагосима префектурасида «Японияда сайёҳликни фаоллаштириш» ХI Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирда 500 дан зиёд сайёҳлик компаниялари, шу жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.
Йилига 120 минг погон-метр ипакли мато тайёрлаш қувватига эга «Margilan Silk Vats» тўқимачилик корхонасининг 15 турдаги ипак матолари Россия ва Болгарияга экспорт қилинмоқда.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси»да Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари тасарруфидаги илмий-тадқиқот
Термизда O‘zLiDeP вилояти кенгаши «Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда партия депутатлик гуруҳларининг ўрни ва роли» мавзуида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонуни кучга киради.
«Кўргазма савдо маркази» мажмуасида банк технологиялари, ускуналари ва хизматларига оид «Bank Expo – 2016» IX миллий кўргазма ўз ишини бошлади.
2015 йилда «Navoiy-Seul Tradle» МЧЖ Корея технологияси асосида бир гектар майдонда замонавий иссиқхона барпо этди. Голландиянинг «Торре» навли уруғидан кўкартирилган 21 минг туп помидор кўчати полиэтилен қопларга жойланган кокос дарахти пўстлоқларида ўстирилади.