2009 йили хорижий инвестиция ҳисобига иш бошлаган Урганчдаги «Megasfera» МЧЖда ишлаётган 42 нафар ишчи-мутахассиснинг 90 фоизи касб-ҳунар коллежларини битирган йигит-қизлардир.
Олимлар кун давомида маълум миқдорда буғдой дони ёки нонини, ҳатто кепакни истеъмол қилиш инсондаги ўлим хавфи бўлган касалликларни даволаши мумкинлигини аниқлашди. Британия шифокорлари ўрганган ушбу факт The BMJ журнали ва EurekAlert нашрида баён қилинган.
АҚШ ва Жанубий Кореялик астрофизиклар қўшалоқ юлдуз атрофидан экзосайёра топишди. Олимлар янги сайёрада ҳаёт кечириш мумкинлигини инкор этишмаяпти.
National Geographic журнали сайёҳлар учун тавсия этиладиган энг яхши мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, энг кўп сайёҳлар ташриф буюрувчи давлатлар ўнталигида Ўзбекистон 6-ўринни қайд этди.
«Урганч» халқаро аэропорти «МДҲ давлатлари орасида йилнинг энг яхши аэропорти» танловида «2015 йилда МДҲ давлатлари орасидаги энг яхши аэропорт» ва «Сайёҳлик соҳасига қўшган катта ҳиссаси» йўналишлари бўйича ғолиб бўлди.
Андижон шаҳрида ҳайвонот боғи бунёд этилмоқда. Буюк ипак йўлидаги мазкур мажмуа Ўзбекистон вилоятлари орасида биринчиси ҳисобланади.
2016 йилнинг биринчи чорагида мамлакатимиз бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсиши 7,5 фоизни ташкил этди.
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш субъектларини ҳар тарафлама рағбатлантириш, истиқболсиз корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш ишлари ўз самарасини бермоқда.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида «Ўзбекэнерго» АЖ ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ҳамкорлигида «Green Forum-2016» илмий-техник форуми ўтказилди.
Фарғонада туризмни ривожлантириш дастури доирасида вилоятнинг диққатга сазовор жойлари акс эттирилган туристик йўналишлар чизмалари, буклетлар тайёрланиб